
Хурматли Мижозлар!
“NG SERVICE” МЧЖ авторизацияланган сервис-маркази (АСМ) Сизга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биз томонимиздан сақлаб турилган Ишлаб чиқарувчиларнинг айрим маҳсулотларига кафолатли хизмат кўрсатишни тақдим қилишда чекловлар мавжудлиги тўғрисида хабар беради. Шунинг учун, ускуна/техникани сотиб олишдан олдин, шунингдек АСМга бепул хизмат кўрсатиш учун мурожаат қилишдан олдин, Сиздан қуйида кўрсатилган ахборот билан танишиб чиқишингизни қатъий сўрамиз.
Бунда, носоз техникани кафолатли таъмирлашга қабул қилиш учун мажбурий шарт деб ушбу техникани тегишли Ишлаб чиқарувчи томонидан олдиндан аккредитацияланган расмий Дистрибьюторлар орқали ЎзР ҳудудига етказиб бериш ҳисобланади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кафолатли таъмирлаш учун техникани қабул қилиш нуқталари (қабул қилиш пунктлари ва/ёки “NG SERVICE” МЧЖ филиаллари)
Ишлаб чиқарувчи | Шаҳар | ||||||||||||
Т о ш к е н т |
А н д и ж о н |
Б у х о р о |
Г у л и с т о н |
Қ а р ш и |
Н а в о и й |
Н а м а н г а н |
Н у к у с |
С а м а р қ а н д |
Т е р м и з |
У р г а н ч |
Ф а р ғ о н а |
Ж и з з а х |
|
ACER | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y |
ASUS | Y | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N |
CANON | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y |
EPSON | Y | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N | N |
FUJITSU | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y |
HP | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y | Y |
LENOVO | Y | N | N | N | N | Y | Y | N | Y | N | N | N | N |
- “NG SERVICE” МЧЖ офисларида кафолатли таъмирлаш учун техникани топширишда кафолат талонини (кафолат картасини) тақдим этиш мажбурийлиги
Ишлаб чиқарувчи | Белги |
ACER | Y |
ASUS | N |
CANON | Y |
EPSON | Y |
FUJITSU | N |
HP | N |
LENOVO | N |
- Айрим маҳсулотларга ва/ёки уларнинг бутловчи қисмларига чекланган кафолат
Ишлаб чиқарувчи | Кафолат | Изоҳ |
ACER | Маҳаллий | Кафолатли таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган ва қуйидаги мезонларга жавоб берадиган маҳсулотларгина қабул қилинади:
1. Тўпламда ACER намунали кафолат картаси мавжуд; 2. Маҳсулотнинг серия рақамида 6 ва 7 белгилар – ER. ДИҚҚАТ! ACER компаниясининг чекланган кафолат шартларига кўра, барча маҳсулотларга реализация қилиш муддати белгиланган бўлиб, у 12 ойни ташкил этади. Бу ускуна якуний харидорга ишлаб чиқарилган санадан эътиборан 12 ойдан ошмайдиган муддатда сотилиши кераклигини англатади (сана ўрам идишда кўрсатилган). ACER маҳсулотлари учун асосий кафолатнинг амал қилиш муддати, моделига қараб, ишлаб чиқарилган санадан эътиборан 12, 24 ёки 36 ойни ташкил этиши мумкин. Асосий кафолатнинг амал қилиш муддати тугаган, бироқ мижозда белгиланган намунали амалдаги кафолат картаси мавжуд бўлган ҳолатлар учун ACER компанияси якка тартибда ушбу кафолат картасига мувофиқ кафолатга тузатиш киритилишини амалга оширади. Бироқ, агар асосий кафолатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, талонда қайд этилган реализация қилиш санаси эса ишлаб чиқарилган санадан 12 ойдан кўпроқ муддатга фарқ қилса, сервис маркази Ишлаб чиқарувчининг кафолат сиёсати шартларига мувофиқ мижозга кафолатли таъмирлашни рад этишга ҳақлидир. Бундай ҳолатда, харидор олдидаги кафолатли мажбуриятлар реализация қилувчига юклатилади. |
ASUS | Глобал (чекланишлар билан) | К’афолатли тамирлаш учун факат Узбекистон Республикаси худудида сотиб олинган махсулотлар кабул килинади. Бирок, ноутбуклар глобал кафолат билан копланган. Кафолат муддати корпуснинг орка томонидаги махсус стикерда ко’рсатилган:12М-12 ойлик кафолатни билдиради; 24М сотиб олинган кундан бошлаб 24 ойлик кафолатни билдиради; 24М сотиб олинган кундан бошлаб 24 ойлик кафолатни билдиради. Кафолат муддати, хар кандай холатда хам, куидагилардан ошмаслиги керак: кафолат муддати 24 ой бо’лган моделлар учун- ишлаб чикарилган кундан бошлаб 30 ой; ишлаб чикарилган кундан бошлаб 12 ой-18 ой кафолат муддати бо’лган моделлар учун. Махсулот ишлаб чикарилган сана ускунанинг серия раками билан белгиланади. Серия ракамининг биринчи белгиси ишлаб чикарилган йилни билдиради (1-9=2000, А=2010, В=2011, С=2012, D=).2013, Е=2014, F=2015 G=2016, Н=2017, J= 2018,K=2019, L=2020, M=2021), Икинчи белги-бу курилма ишлаб чикарилган ойнинг сони ( 1-9- январ – сентабр, А-октабр , В- ноябр, C-декабр). Еркин шаклда сотувчининг кафолат картаси фсосида ишлаб чикарувчи томонидан сотиб олинган кундан бошлаб кафолатни узайтириш. Диккат ноутбук аккумуляторнинг кафолат муддати сотиб олинган кундан бошлаб 12 одни ташкил этади, лекин хар кандай холатда хам ноутбук ишлаб чикарилган кундан бошлаб 18!ойдан ошмаслиги керак. |
CANON | Маҳаллий | Кафолатли таъмирга фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган ва қуйидаги мезонларга жавоб берадиган i-SENSYS линейкасининг моделлари қабул қилинади:
1. Комплектида CANON намунасилаги кафолат талони мавжуд.. 2. Рус тилидаги Фойдаланиш бўйича қўлланма ва дастурий таъминот мавжуд. ДИҚҚАТ!IMAGE CLASS линейкасининг моделларига кафолат хизмати кўрсатилмайди, чунки улар Хитой бозори учун ишлаб чиқарилган ва мўлжалланган. Ўзбекистонда D-SLR фотокамераларининг техникасини созлаш, параметрларини ростлаш ва тестдан ўтказиш учун зарур ихтисослаштирилган ускуналар мавжуд бўлмагани туфайли АСЦ NG SERVICE сервис маркази ҳудудида қуйидаги турдаги ишларни тақдим этишнинг имкони йўқ: 1. Автофокусни созлаш; |
EPSON | Маҳаллий | Кафолатли таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган ва қуйидаги мезонларга жавоб берадиган маҳсулотларгина қабул қилинади: |
FUJITSU | Маҳаллий | Кафолатли таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган ва қуйидаги мезонларга жавоб берадиган маҳсулотларгина қабул қилинади:
1. Сервис маркази томонидан FUJITSU ихтисослашган тизимлари бўйича кафолатлар текширилганида CIS региони акс эттирилиши керак. |
HP Consumer | Маҳаллий | Кафолатли таъмирлаш учун қуйидаги ҳудудда харид қилинган барча маҳсулотлар қабул қилинади: #ACB ва Region Sold–To=UZ/AE. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий асосда сотилмайдиган техниканинг орқа томонидаги REFURBISHED белгили маҳсулотлар бундан мустасно. Барча бошқа маҳсулотларга (ITW (International Traveler Warranty) бўйича хизмат кўрсатилиши учун) маҳсулот харид қилинган мамлакатнинг кафолат талони илова этилиши керак.
Расмий дистрибьюторлик каналини четлаб Ўзбекистон Республикасига олиб келинган техника кафолатли таъмирлаш учун қабул қилинмайди. ДИҚҚАТ! 1. НР Consumer ноутбуклари учун барча аккумулятор батареяларига белгиланган кафолат, асосий маҳсулот ва рўйхатдан ўтказилган HP Care Pack учун кафолат муддатидан қатъи назар, 1 йилни ташкил этади, чунки батарея табиий чекланган иш қобилияти ресурсига эга (ҳароратга, зарядланиш-зарядсизланиш цикллари сонига боғлиқ ва ҳ.к.). 2. HP Consumer маҳсулотларини таъмирлашда янги материаллар ёки фойдаланиш сифатлари ва ишончлилиги бўйича янгиларидан қолишмайдиган илгариги истеъмолда бўлган материаллар қўлланилиши мумкин. 3. Агар HP Consumer ускунаси НР CarePack Warranty Extention хизматлар пакети билан бирга харид қилинган бўлса, рўйхатдан ўтказилган НР CarePack асосида кафолатли хизмат кўрсатилиши НР CarePack харид қилинган мамлакатда амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқарувчи фирманинг қоидаларига кўра, кафолатларни текшириш учун мўлжалланган умумий фойдаланиладиган НР тизимлари бўйича фаол кафолат акс эттирилишига қарамай, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида харид қилинган НР CarePack Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилмайди. 4. HP Consumer маҳсулотларига кафолатли хизмат кўрсатилиши бўйича барча ишлар HP Consumer компанияси томонидан эмас, балки фақат ИМПОРТ қилувчилар томонидан амалга оширилади. Бироқ, агар маҳаллий Импорт қилувчи HP Consumer компаниясидан ёки унинг маҳаллий ваколатхонасидан HP Consumer маҳсулотларини импорт қилиш ва HP Consumer компаниясига кафолатли хизмат кўрсатилиши бўйича ишларни ўтказиш учун расмий рухсатнома олган бўлса, ушбу қоида амал қилмайди. |
HPI | Глобал (чекланишлар билан) | Кафолатли таъмирлаш учун исталган мамлакатда харид қилинган #ACB локализацияли барча маҳсулотлар қабул қилинади. Техниканинг орқа томонида маҳсулот коди охирида қайд этилган #ACB дан фарқли локализацияли HPI маҳсулотлари (масалан, #BH5, #ABB, #ABV, #AB2 ва ҳ.к.) кафолатли таъмирлаш учун асосий завод кафолатининг амал қилиш давридагина қабул қилинади. Маҳаллий кафолат талони бўйича кафолат ва кафолатли таъмирлаш муддатини узайтириш амалга оширилмайди.
ДИҚҚАТ! 1. НР ноутбуклари учун барча аккумулятор батареяларига белгиланган кафолат, асосий маҳсулот ва рўйхатдан ўтказилган HP Care Pack учун кафолат муддатидан қатъи назар, 1 йилни ташкил этади, чунки батарея табиий чекланган иш қобилияти ресурсига эга (ҳароратга, зарядланиш-зарядсизланиш цикллари сонига боғлиқ ва ҳ.к.). “Long-Life” батареялари бундан мустасно бўлиб, улар учун 3 йил кафолат амал қилади. Узоқ хизмат кўрсатиш муддатли ноутбуклар батареяларини идентификациялаш учун қуйидаги кўрсатмалардан фойдаланиш керак: Партномер (масалан, батареяда ёрлиқ билан) қуйидаги HP Partsurfer ресурси бўйича текширилади: http://partsurfer.hp.com/search.aspx. Агар маҳсулотнинг тавсифида LONG LIFE ёзуви қайд этилган бўлса – демак, кафолат 3 йил. Шунингдек, бундай батареялар учун “Part Description” тавсифида XL суффикси қайд этилади. 2. HP маҳсулотларини таъмирлашда янги материаллар ёки фойдаланиш сифатлари ва ишончлилиги бўйича янгиларидан қолишмайдиган илгариги истеъмолда бўлган материаллар қўлланилиши мумкин. 3. Агар HP ускунаси НР CarePack Warranty Extention хизматлар пакети билан бирга харид қилинган бўлса, рўйхатдан ўтказилган НР CarePack асосида кафолатли хизмат кўрсатилиши НР CarePack харид қилинган мамлакатда амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқарувчи фирманинг қоидаларига кўра, кафолатларни текшириш учун мўлжалланган умумий фойдаланиладиган НР тизимлари бўйича фаол кафолат акс эттирилишига қарамай, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида харид қилинган НР CarePack Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилмайди. 4. HP маҳсулотларига кафолатли хизмат кўрсатилиши бўйича барча ишлар HP компанияси томонидан эмас, балки фақат ИМПОРТ қилувчилар томонидан амалга оширилади. Бироқ, агар маҳаллий Импорт қилувчи HP компаниясидан ёки унинг маҳаллий ваколатхонасидан HP маҳсулотларини импорт қилиш ва HP компаниясига кафолатли хизмат кўрсатилиши бўйича ишларни ўтказиш учун расмий рухсатнома олган бўлса, ушбу қоида амал қилмайди. |
LENOVO | Маҳаллий | Кафолатли таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган ва қуйидаги мезонларга жавоб берадиган маҳсулотларгина қабул қилинади:
1. Ноутбуклар учун умумий фойдаланиладиган LENOVO (https://support.lenovo.com/us/en/contactus) тизимлари бўйича халқаро кафолат текширилганида қуйида қайд этилган қамров регионларидан бири акс эттирилиши керак: Ўзбекистон ёки Марказий Осиё регионидаги бошқа мамлакатлар (Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ёки Монголия). Бунда, агар фақат Монголия акс эттирилса, сервис маркази Ишлаб чиқарувчига кафолат тасдиқномасини олиш учун сўровнома юборади. Маҳсулот учун қамров региони юқорида қайд этилган регионлардан фарқ қилган ҳолатда, сервис маркази мижоздан (якуний фойдаланувчидан) ускуна харид қилинганлиги фактини тасдиқловчи кафолат талони тақдим этилишини талаб қилади. Агар бундай ҳужжат бўлса ва у Ўзбекистон дўкони томонидан берилган бўлса, мижоз кафолатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш учун Сотувчи томон йўл олади. Планшетларга халқаро кафолат жорий этилмайди. 2. Умумий фойдаланиладиган LENOVO (http://support.lenovo.com/us/en/warrantylookup) тизимлари бўйича маҳаллий кафолат, энг камида, техника ишлаб чиқарилган санадан эътиборан фаол бўлиши керак. Планшетлар учун Ўзбекистон региони акс эттирилиши керак. Барча бошқа ускуналар учун маҳаллий кафолат текширилганда акс эттириладиган қамров регионига нисбатан 1-бандда қайд этилган қоидалар амал қилади. LENOVO компанияси томонидан алмаштириш учун тақдим этиладиган маҳсулотлар ёки деталлар янги бўлмаслиги мумкин, бироқ улар ишга яроқли, ҳеч бўлмаганда, айирбош қилинаётган маҳсулотлар ёки деталларга функционал жиҳатдан эквивалент бўлади.
ДИҚҚАТ! 1. LENOVO компаниясининг чекланган кафолат шартларига кўра, барча маҳсулотларга реализация қилиш муддати белгиланган бўлиб, у 12 ойни ташкил этади. Бу ускуна якуний харидорга ишлаб чиқарилган санадан эътиборан 12 ойдан ошмайдиган муддатда сотилиши кераклигини англатади (сана ўрам идишда кўрсатилган). LENOVO маҳсулотлари учун асосий кафолатнинг амал қилиш муддати, моделига қараб, ишлаб чиқарилган санадан эътиборан 12, 24 ёки 36 ойни ташкил этиши мумкин. Асосий кафолатнинг амал қилиш муддати тугаган, бироқ мижозда Сотувчининг амалдаги кафолат талони мавжуд бўлган ҳолатлар учун LENOVO компанияси якка тартибда ушбу кафолат талонига мувофиқ кафолатга тузатиш киритилишини амалга оширади. Бироқ, агар асосий кафолатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, талонда қайд этилган реализация қилиш санаси эса ишлаб чиқарилган санадан 12 ойдан кўпроқ муддатга фарқ қилса, сервис маркази Ишлаб чиқарувчининг кафолат сиёсати шартларига мувофиқ мижозга кафолатли таъмирлашни рад этишга ҳақлидир. Бундай ҳолатда, харидор олдидаги кафолатли мажбуриятлар реализация қилувчига юклатилади. 2. LENOVO барча аккумуляторлари, стилуслар ва рақамли перолари учун кафолат муддати, агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, 12 ой билан чекланган. Бу маҳсулот учун кафолат муддати умумий фойдаланиладиган LENOVO тизимлари бўйича кўпроқ муддат сифатида белгиланган тақдирда ҳам LENOVO 12 ой кафолат муддати давомида аккумуляторлар, стилуслар ва рақамли пероларга бепул кафолатли хизмат кўрсатиш мажбуриятини олишини англатади. |
Бунда, барча кафолат талонлари бирон-бир тузатишларсиз тегишли равишда тўлдирилиши керак, кафолат, энг камида, ускуна ишлаб чиқарилган санадан эътиборан фаол бўлиши керак, шунингдек носоз ускунада техникадан фойдаланиш қоидалари бузилишининг ҳеч қандай излари бўлмаслиги керак.
ДИҚҚАТ! ТЕХНИКАНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА ЁКИ ЭҲТИМОЛИЙ ТЕЖАЛИШ, МАҲСУЛОТНИНГ БЕКОР ТУРИБ ҚОЛИШИ, МАЪЛУМОТЛАР ЁКИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАР ЙЎҚОТИЛИШИ, МУАЙЯН МАҲСУЛОТДА САҚЛАНГАН ҲАР ҚАНДАЙ ДАСТУР ЁКИ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ, ДАСТУРЛАНИШИ ЁКИ ҚАЙТА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ УЧУН ХАРАЖАТЛАР ЁХУД МАХСУС, ТАСОДИФИЙ ЁКИ БИЛВОСИТА ЗАРАРЛАР ЎРНИНИ ТЎЛДИРМАЙДИЛАР.
Бирон-бир масалалар пайдо бўлган ҳолатда, марҳамат, “NG SERVICE” МЧЖ сервис марказининг колл-марказига қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожаат қилинг: +99878 147-21-47.
Биз ҳар доим Сизни кўришдан мамнунмиз!