КАФОЛАТНИ ТЕКШИРИШ УЧУН РЕСУРСЛАР

КАФОЛАТНИ ТЕКШИРИШ УЧУН РЕСУРСЛАР

Ҳурматли Мижозлар!

Қуйида “NG SERVICE” МЧЖ авторлаштирилган сервис марказида техникани кафолатли таъмирлаш учун қабул қилиш шартлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилган, шунингдек маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш ёки кафолатнинг амал қилиш муддатларини мустақил равишда идентификациялаш учун умумий фойдаланиладиган ресурслар келтирилган.

ACER Кафолатли таъмирлаш учун Ишлаб чиқарувчининг фирма кафолат картаси мавжуд бўлган ҳолатда ва фақат сервис маркази фойдаланиши мумкин бўлган Ишлаб чиқарувчининг ихтисослашган тизимида фаол кафолат акс эттирилган шароитда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган маҳсулотлар қабул қилинади.

ACER маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати – 12 ой.

ACER маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш: https://www.acer.com/ac/ru/RU/content/support

CANON Кафолатли таъмирлаш учун Ишлаб чиқарувчининг фирма кафолат талони, товарни қадоқлаш учун “Official Warranty” стикери ва рус тилидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган маҳсулотлар қабул қилинади.

CANON маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати – 2 йил.

CANON маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш: https://www.canon.ru/support/

EPSON Кафолатли таъмирлаш учун Ишлаб чиқарувчининг фирма кафолат талони мавжуд бўлган шароитда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган маҳсулотлар қабул қилинади.

EPSON маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати – 8 oy.

EPSON маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш: https://warrantycheck.epson.eu

HP CONSUMER Кафолатли таъмирлаш учун Ишлаб чиқарувчининг ихтисослашган тизимида ёки умумий фойдаланиладиган ресурсида фаол кафолат ва “UZ/AE” региони акс эттирилган шароитда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган #ACB локализацияли маҳсулотлар қабул қилинади. REFURBISHED белгили маҳсулотлар бундан мустасно.

Кафолат муддатини техниканинг идентификациялаш маълумотлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда расмийлаштирилган, бирон-бир тузатишларсиз, дўконнинг асл муҳри босилган ва Сотувчининг имзоси қўйилган кафолат талони асосида узайтириш мумкин.

HP Consumer маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати – 3 йил.

HP Consumer маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш:

https://support.hp.com/ru-ru/checkwarranty

HPI Кафолатли таъмирлаш учун Ишлаб чиқарувчининг ихтисослашган тизимида ёки умумий фойдаланиладиган ресурсида фаол кафолат ва “UZ/AE” региони акс эттирилган шароитда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган #ACB локализацияли маҳсулотлар қабул қилинади. 

Кафолат муддатини техниканинг идентификациялаш маълумотлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда расмийлаштирилган, бирон-бир тузатишларсиз, дўконнинг асл муҳри босилган ва Сотувчининг имзоси қўйилган кафолат талони асосида узайтириш мумкин.

HPI маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати – 3 йил.

HPI маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш:

https://support.hp.com/ru-ru/checkwarranty

LENOVO Кафолатли таъмирлаш учун халқаро кафолатни текшириш мақсадида Ишлаб чиқарувчининг ихтисослашган тизимида ёки умумий фойдаланиладиган ресурсида фаол асосий кафолат ва қуйида қайд этилган регионлардан бири акс эттирилган шароитда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган маҳсулотлар қабул қилинади: Ўзбекистон, Россия ёки Марказий Осиё регионидаги бошқа мамлакатлар (Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон).

Кафолат муддатини техниканинг идентификациялаш маълумотлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда расмийлаштирилган, бирон-бир тузатишларсиз, дўконнинг асл муҳри босилган ва Сотувчининг имзоси қўйилган кафолат талони асосида узайтириш мумкин.

LENOVO маҳсулотларини ишлаб чиқарилган санадан эътиборан реализация қилишнинг жоиз муддати, маҳсулот учун асосий кафолат амал қилиш муддатига қараб – 1 ёки 3 йил.

Асосий кафолатни текшириш:

https://pcsupport.lenovo.com/uz/ru/warrantylookup#/

Халқаро кафолатни текшириш:

https://pcsupport.lenovo.com/ru/en/iwslookup#/noproduct

Юқорида қайд этилган талабларга жавоб берадиган маҳсулотлар фойдаланиш қоидаларига риоя этилган, рухсатсиз очиш ёки механик шикастланишлар излари мавжуд бўлмаган шароитда кафолатли таъмирлаш учун қабул қилинади.

Техникани кафолатли таъмирлаш учун қабул қилиш шартлари, шунингдек мавжуд чекланишлар тўғрисида батафсил маълумотлар билан “Сервис” иловасида “Кафолатлар чекланиши” тоифасида танишиб чиқиш мумкин.

Бирон-бир масалалар пайдо бўлган ҳолатда, Сиз ҳар доим сервис марказининг менежерларига қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: +99878 147-21-47.

Биз ҳар доим Сизга кўмаклашишга тайёрмиз!